Халк Месси, Роналду ва Неймарни Шанхайга чақирмоқда

12 январь, 14:35 740

 

Ўтган йили "Шанхай СИПГ" жамоасига кўчиб ўтган бразилиялик машҳур футболчи Халк "Реал" етакчиси Криштиану Роналду, "Барселона" ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймарни Хитой Суперлигасига таклиф қилмоқда.

- Мен Месси, Роналду ва Неймар билан ҳужумда ўйнашни истардим, - деди Халк. - Тўртталамиз ҳужумда баҳамжиҳат тўп сурардик.

Бу йил Хитой клублари Европанинг энг зўр футболчиларини олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Криштиану Роналду ҳам хитойлик миллионерлардан таклиф олган.

 

SPORTS.uz