“Халл Сити” “Челси”нинг бир йўла 3 футболчисини сотиб олмоқчи

 

Англиянинг “Халл Сити” клуби ўз таркибини кучайтириш борасида бош қотирмоқда. Муаммонинг ечимини “Челси” футболчилари орқали топишмоқчи. Бу ҳақда Bleacher Report нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Халл Сити” бош мураббийи Леонид Слуцкий “аристократлар”нинг 4 футболчинига қизиқиш билдирмоқда.

“Йўлбарслар”нинг қизиқиш доирасидан қуйидаги ўйинчилар ўрин олган. 23 ёшлик бразилиялик ярим ҳимоячи Лукас Пиазон, 24 ёшлик ҳимоячи Томаш Калас ва 22 ёшлик хавбек Льюис Бейкер. Яна бир футболчининг исми ошкор қилинмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!