“Халл Сити” антирекорд ўрнатди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Англия Премьер лигасида 35-тур ўйинларига старт берилди. “Саутгемптон” меҳмони бўлган “Халл Сити” сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эътиборлиси, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳакам “Халл” дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу ушбу мавсум “йўлбарслар” дарвозаси томон белгиланган ўн иккинчи пеналти эди.

Бироқ мазкур имкониятдан “авлиёлар”нинг сербиялик футболчиси Душан Тадич фойдалана олмади. Opta берган хабарга кўра, Премьер лига тарихида хали ҳеч қайси жамоа дарвозасига бир мавсумда 12 марта пенальти белгиланмаган экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!