Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси ва Осиё бокс конфедерацияси делегацияси Тошкентга келади

12 март,2017, 15:36 588

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси ва Осиё бокс конфедерацияси делегацияси Тошкентга келади

 

Жорий йилнинг 30 апрель – 7 май кунлари Тошкент шаҳри бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан SPORTS.uz ахборот порталига маълум қилишларича. шу йилнинг 13-16 март кунлари Осиё бокс конфедерацияси ва Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси вакилларидан таркиб топган делегацияси Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, мамлакатимизнинг нуфузли мусобақани ташкил этиш имконияти ва салоҳияти билан яқиндан танишади.

Ташриф дастури давомида меҳмонлар Тошкент шаҳрида жойлашган мусобақага мезбонлик қиладиган спорт иншоотлари ва меҳмонхоналар шароитини ўрганади.

Кун тартибидан Осиё чемпионатини оммавий ахборот воситаларда кенг ёритишни ташкил этиш, спортчи, мураббий, мутахассис, меҳмонларга транспорт ва меҳмонхона, овқатланиш хизматларини юқори савияда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф чоғида халқаро спорт ташкилоти делегацияси аъзолари тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарияти билан учрашувларда иштирок этади.

SPORTS.uz