Халқаро турнир: Ўзбекистон U-16 термаси йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Бишкекдаги Халқаро мусобақада 2-тур ўйинини Тожикистон U-16 терма жамоасига қарши ўтказди. Учрашув 3:0 ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Ўйинда терма жамоамиз аъзоси Марина Косникова дубль қайд этган бўлса, 3 голга К.Эркинова муаллифлик қилди.

Аёллар футболи бўйича Халқаро мусобақа
Ўзбекистон U-16 – Тожикистон U-16 –3:0
Голлар: М.Косникова (дубль), К.Эркинова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!