Хамар шаҳрида машҳур чанғичи ва биатлончилар ўзаро ғолиблик учун курашишади

7 август, 14:46 191

Ўхшаш хабарлар

Хамар шаҳрида машҳур чанғичи ва биатлончилар ўзаро ғолиблик учун курашишади

Норвегиянинг етакчи чанғичилари ва биатлончи Тириль Экхофф Норвегиянинг Хамар шаҳрида ўтказилаётган ёзги чанғи бўйича ўтказилаётган анъанавий Kirkebakken Grand Prix турнирида иштирок этишади.

Бу йилги Ингвильд Флюгстад Остберг ва Дидрик Тонсет, Никлас Дюрхауг ва Астид Якобсен, Мартин Йонсруд Сундбю ва Майкен Касперсен Фалла, Финн Хоген Крог ва Тириль Экхофф каби машҳур спортчилар иштирок этиши кутилаётган ушбу мусобақада спринт баҳсларидан ташқари, аралаш эстафета йўналишида ҳам беллашувлар ўтказилади.

Шунингдек, шахсий спринт йўналишида маҳаллий спортчилардан ташқари Ула Виген Хаттестад ва Остейн Петтерсен кабилар ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, пойгалар 9-августда старт олиши кутилмоқда.