Хамес – Ла лигадаги энг фойдали футболчи

7 май,2017, 16:54 172

Хамес – Ла лигадаги энг фойдали футболчи

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жорий мавсум “қироллик клуби”нинг 23та голида бевосита иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, колумбиялик футболчи бу мавсумда “Реал”нинг асосий таркиб аъзоси бўла олмади. У примеронинг бор йўғи 3та учрашувида асосий таркибда майдонга тушди ва яна 8та баҳсда заҳирадан ўйинга қўшилди.

Кеча бўлиб ўтган “Гранада”га (4:0) қарши баҳсда Хамес ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Бу эса уни ҳозирча жорий мавсумдаги энг фойдали ярим ҳимоячига айлантирди.