Хамес 21 май куни "МЮ" футболчисига айланади

16 май, 14:30 525

Хамес 21 май куни

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес яқин кунларда “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, “МЮ” колумбиялик футболчи билан шартнома имзолаганлигини 21 май куни, яъни Испания чемпионати якунланганидан сўнг эълон қилади. Аввалроқ эса “Реал” Хамесни 75 млн евродан камига сотмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Хамес Родригес 2014 йилда “Монако”дан “Реал”га кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Ла лиганинг жами 21та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.