Хамес ЕЧЛдаги ғалабани ёлғиз нишонлади (фото)

4 июнь,2017, 15:35 1146

Хамес ЕЧЛдаги ғалабани ёлғиз нишонлади (фото)

Хабарингиз бор, кеча Мадриднинг "Реал" клуби ўз тарихида 12-марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Ушбу ғалаба "қироллик клуби" аъзоси Хамес Родригес учун ҳам аччик, ҳам ширин бўлди. Боиси, у мусобақанинг асосий учрашувларини заҳира ўриндиғида кузатишга мажбур бўлди. Шунинг учун бўлса керак, колумбиялик футболчи нишонлаш пайтидан асосан ёлғиз кўринди, жамоанинг умумий кадрларида акс этмади.
Бундан ташқари, Хамес финалдан сўнг жамоа автобусида стадионни биринчилардан бўлиб тарк этганлардан бири бўлди. Кўпчиликнинг фикрига кўра бу Родригес учун "Реал" либосидаги сўнгги учрашув бўлди.


Маълумот учун, Хамес жорий мавсум Чемпионлар лигасининг бор йўғи 6та учрашувида майдонга тушган ҳолос.