Хамес “МЮ”да Рунининг рақамида ҳаракат қилмоқчи

28 апрель, 11:55 699

Хамес “МЮ”да Рунининг рақамида ҳаракат қилмоқчи


“Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес “МЮ”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инглиз матбуоти маълум қилмоқда. Манкунианликлар устози Жозе Моуриньо колумбиялик футболчининг трансферини амалга оширишни истамоқда.

Маълум бўлишича, Хамес янги жамоада Уэйн Руни тўп сурадиган №10 рақам остида ҳаракат қилишни хоҳламоқда. Шунингдек, Руни ҳам катта эҳтимол билан ёзда Манчестерни тарк этиши кутилмоқда.

Испаниянинг Don Balon газетасининг тасдиқлашича, Хамеснинг “Реал”дан “МЮ”га ўтиши деярли ҳал бўлган.