Хамес Родригес "Бавария"га ўтишни кўзламоқда

 

 

"Реал" сафини тарк этишни истаётган колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес яна Карло Анчелотти қўл остида тўп суриш учун "Бавария"га ўтишни ўйламоқда.

25 ёшли футболчи 2014 йили 75 миллион евро эвазига "Монако"дан "Реал" сафига қўшилган эди. Бироқ, жамоани Зинедин Зидан қабул қилиб олгач, Хамес асосий таркибдан мунтазам жой олабилмаяпти.

"Реал"  билан 2020 йилгача шартномага эга бўлган футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 19 та учрашув ўтказиб, тўртта гол урди ва 10 та голли пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!