Хамес Родригес: Биз бугун Парижда ғалаба қозонмоқчимиз

Хабарингиз бор, бугун ЕЧЛ гуруҳ босқич 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Германиянинг “Бавария” клуби Парижда ПСЖ билан куч синашади. Ушбу беллашув олдидан мюнхенликлар аъзоси Хамес Родригес ўйин олди фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун Париждада қийин ўйин бўлади. Чунки майдон эгалари айни пайтда кучли таркибга эга. Ўз навбатида биз ҳам Мюнхенга 3 очко билан қайтишни хоҳлаймиз. Аммо бу осонликча қўлга киритилмайди. Бироқ биз нима бўлганда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз, - дейди Хамес.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Бавария” беллашуви бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!