Хамес Родригес ЕЧЛда "Бавария"га қайси клублар рақобатчи эканлигини айтиб ўтди

Германиянинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ЕЧЛда жамоанинг мақсадини айтиб ўтди. Бу ҳақда Германия нашрлари хабар бермоқда. 

- Биз Бундеслигада керакли очколарни қўлга киритдик. Бу эса бизга ЕЧЛ плей-оффидан олдин бироз эркинроқ ҳаракат қилишимизни таъминлайди. "Бавария"нинг ЕЧЛдаги бош мақсади чемпионлик. Бу йўлда биз Испания ва Англия клублари билан баҳс олиб борамиз. Қолаверса, ПСЖ ҳам бу мавсум анча кучли кўринмоқда, - дейди Хамес. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!