Хамес Родригес: Истеъфолардан ҳеч ким хурсанд бўлмайди

 

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес клубнинг собиқ бош мураббийи Карло Анчелоттининг истеъфога чиқарилишидан хурсанд бўлмаганини маълум қилди.

“Анчелотти истеъфоси? Ҳеч ким бундай ишлардан хурсанд бўлмайди. Афсуски, футбол шундай нарса ва унда воқеалар ривожи тез бўлиб ўтади. Футбол оламидаги барча инсонлар буни тўғри қабул қилиши керак. Анчелоттидан кўп нарса ўргандим ва унга ташаккур айтаман”, – деди Хамес.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти истеъфога чиқарилган, “Бавария” Юпп Хайнкесни бош мураббий этиб тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!