Хамес Родригес: "Олтин тўп"ни Роналду олиши адолатли

7 декабрь,2017, 13:55 661

Хамес Родригес:

Жорий мавсумни Мюнхеннинг “Бавария” клубида ижара асосида ўтказаётган колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес бу сафарги “Олтин тўп” совринини “Реал”даги жамоадоши Криштиану Роналдунинг олиши адолатли эканлигини айтиб ўтди.

“Роналдунинг ушбу совринни ютиши адолатли. У ортда қолган мавсум ажойиб ўйинлар ўтказди ва мен Роналду учун хурсандман. Бу унинг бешинчи “Олтин тўп”и бўлади ва бу замонавий футболда нималар содир бўлаётганидан дарака бермоқда. Криштиану бутун фаолияти давомида меҳнат қилишдан тўхтамади. Бу эса якунда уни ажойиб футболчига айлантирди”, - дейди Хамес AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” совринининг расмий топшириш маросими бугун ўтказилади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.