Хамес Родригесга Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клуби жиддий таклиф билан чиқди

 

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин эди. Аммо колумбиялик хавбек осиёликларнинг таклифини рад этди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Хитойнинг “Хэбэй Чайна Форчун” клуби Хамес учун йиллик 30 миллиое евролик маош таклиф қилган. Аммо футболчи бунга рад жавобини берган. Хитойликлар Хамесни Осиёга олиб келиш учун 110 миллион евро трансферига сарфлашга тайёрликларини билдиришган.

Маълумот ўрнида, Хамес Родригес айни пайтда Мадридда йилига 3,5 миллион евро маош олади.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!