Хамес ўз келажаги ҳақида айтиб ўтди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби хужумчиси аммо ҳуқуқлари бўйича “Реал Мадрид”га тегишли бўлган Хамес Родригес ўз келажаги ҳақида айтиб ўтди.

- Германия чемпионати ажойиблигини айтишим мумкин, мухлисларнинг гавжумлиги мени лол қолдирди. Мен Германияга бошқа бир тушуниш, ҳислар билан кўчганман.

“Бавария”да ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, умид қиламанки, фаолиятимни шу ерда давом этираман, - дея Хамеснинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи жорий мавсумда 22 учрашувда майдонга тушиб, 7 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этган ва 11та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!