Хамес таслим бўлмайди

14 апрель, 20:00 653

Хамес таслим бўлмайди

 

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес клубдаги асосий таркиб учун курашишини маълум қилди.  

“Таслим бўлиш ман этилади”, – деб ёзди Хамес “Твиттер”даги саҳифасига.

Жорий мавсум давомида Испания нашрлари Хамеснинг бошқа клубга ўтиб кетиши ҳақида бир неча бор ёзди. Аммо мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зидан Хамесга ишонишини айтганди.

Хамес Испания чемпионати доирасида “Реал”нинг 15 ўйинида, шулардан 8 тасида асосий таркибда майдонга тушди. У 3 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.