Хамесга Зиданнинг усули ёқди

 

Бугун "Реал" Испания чемпионатининг қолдирилган 16-тур учрашувини сафарда "Валенсия"га қарши ўтказади.

Ушбу ўйин олдидан "Реал"нинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригес бош мураббий Зинедин Зидан қўллаётган усулни мақтади. Кейинги пайтда Зидан таркибни кўз ўзгартиряпти ва захира футболчиларидан ҳам унумли фойдаланмоқда.

- Таркибни алмаштириш "Реал" ўйинига салбий таъсир қилмайди, - деди Хосмес Родригес. - Чунки жамоада зўр футболчилар жамланган ва ким майдонга тушишидан қатъий назар ўйин сифати бузилмайди.

Жорий мавсумда "Реал" футболчилари мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!