Харидори чиқмаётган Жо Харт мавсумни "Вест Хэм"да бошлаши мумкин

Қонуний жиҳатдан “Манчестер Сити”га тегишли бўлган, мавсумни эса ижара асосида “Торино” сафида ўтказган дарвозабон Жо Харт янги мавсумни яна АПЛда ўтказиши мумкин.

Гап шундаки, 30 ёшли Англия терма жамоаси дарвозабонига Лондоннинг “Вест Хэм” клуби қизиқиш билдирмоқда. Sky Sports нашрининг хабар беришича, агар Хартни сотиб олиш учун бошқа ҳаридор чиқмаса, “шаҳарликлар” уни “болғачилар”га ижарага беришга тайёр.

Харт: Агар ҳеч бир клуб мени ўз сафида кўришни истамаса, "Сити"да қолишга мажбурман

ЖЧ-2018 саралаши. Европа. Англия бир амаллаб мағлубиятдан қутулиб қолди ва бошқа натижалар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!