Харри Кейн "Тоттенхэм"ни дунёнинг энг кучли жамоалари қаторига киритди

16 май, 18:15 228

Харри  Кейн

 “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

– Биз майдонда ҳам унинг ташқарисида ҳам бир оиламиз. Айни пайтда жамоадаги футболчилар, мураббийлар штаби, менежер ҳамма қизиғин иш олиб бормоқда. Ҳозирга вақтда дунёда биздан кўра кучлироқ жамоалар сони жуда кам.

Бизни буюк келажак кутиб турибди. “Тоттенхэм” ғалабага чанқоқ, янада кучлироқ бўлишга интиладиган ажойиб таркибга эга.

Шундай экан, сўзсиз, ёзда биз тўғримизда ҳар қандай овозалар тарқаши тайин. Аммо, кейинги мавсумда жамоамизни бирор футболчи тарк эитишига шубҳам бор, – дейди Кейн Goal.com га берган интервьюсида.