Харри Кейн “Тоттенхэм”ни тарк этиши мумкин

14 ноябрь,2016, 11:00 494

Харри Кейн “Тоттенхэм”ни тарк этиши мумкин

The Sun нашрининг хабар беришича “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн билан молиявий масалаларда келиша олмаяпти ва шу сабабли Кейн “шпорлар” сафини тарк этиши мумкин.

Айни дамда 23 ёшли футболчи “Тоттенхэм”дан ҳафтасига 60 минг фунт (тахминан 70 минг евро) маош олмоқда. Аммо, Кейн “Тоттенхэм”да энг кўп маош олувчи футболчига айланишни истамоқда. Бироқ, клуб раҳбарияти футболчининг бу ҳохишини рад этмоқда.

Маълумот учун, Кейн ушбу мавсумда 6та учрашувда рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга эришган. Айтиш керакки, у премьер лиганинг сўнгги икки мавсумида 20тадан кўп гол ура олган. Таъкидлаш керакки, унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Юқоридаги ҳолатдан фойдаланиб “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” каби премьер лиганинг бошқа жамоалари иқтидорли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўришади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.