308 0

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн кеча бўлиб ўтган “Лестер”га (6:1) қарши баҳсдан сўнг, ўзининг жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Эҳтимол бугун мен кўпроқ гол уришим ҳам мумкин эди. Бу фаолиятимдаги илк покер. Бугун чемпионатнинг энг яхши тўпурари совринига номзод ҳисобланган Санчес ва Лукакуга янада кучлироқ босим ўтказиш учун 1-2та гол уришни ният қилгандим. Аммо, менда бугун 4та бўлди. Бу ажойиб.

Бу мавсум фаолиятимдаги энг зўри. Мен мавсумнинг 11 ҳафтасини жароҳат сабаб ўтказиб юбордим. Жароҳатдан тикланиш учун қаттиқ ҳаракат қилдим.  Мен янада яхшироқ формага қайтишни истагандим”, - дейди Кейн.

Эслатиб ўтамиз, Кейн кечаги баҳсда “Лестер” дарвозасини 4 марта аниқ нишонга олишни уддалаган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98