Харри Кейн Месси ва Роналдуга рақобатчи бўлмоқчи

“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн айни дамда жаҳоннинг энг қиммат 10 нафар футболчилари қаторида бормоқда. Футболчи ҳар бир мавсумда 50 дан ортиқ гол ураётган Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга муносиб рақобатчи бўла олишига ишончи комил.

50 та гол уриш бу эришиб бўлмайдиган натижа эмас. Агар мен яхши спорт формасида бўлсам, буни уддалай оламан. Келаси мавсум шу натижани қайд этсам хурсанд бўлардим, – дейди Кейн. 

Кейн ортда қолган мавсумда барча турнирларда 36 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!