Харри Кейн кейинги мавсумда голлари сонини 100 тага етказади

“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейн кейинги мавсум учун ўз олдига қўйилган мақсадини эълон қилди.

Айни пайтда Премьер Лигада урган голларим 75 тага етди. Умид қиламанки, кейинги мавсумда уларнинг сонини 100 тага етказаман.  Бу эса мен учун ажойиб натижа бўларди.

Мавсум бошида ўтказилган 3 та ўйинда гол уролмадим, аммо кейинчалик ишларим юришиб кетди.

Мен шундан фахрланаманки, мавсум давомида 11 ҳафтани жароҳат сабаб, ўтказиб юборишга мажбур бўлдим, аммо барча мусобақаларда 30 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлдим. Бу эса ёмон натижа эмас, – дейди Кейн La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!