Харт: Агар ҳеч бир клуб мени ўз сафида кўришни истамаса, "Сити"да қолишга мажбурман

11 июнь,2017, 13:35 457

Харт: Агар ҳеч бир клуб мени ўз сафида кўришни истамаса,

Ҳуқуқий жиҳатдан “Манчестер Сити”га тегишли бўлган, аммо ўтган мавсумни ижара асосида “Торино” сафида ўтказган дарвозабон Жо Харт ўзининг яқин келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Айни дамда мен “Манчестер Сити” аъзосиман. Ўртамизда яна икки йиллик келишув бор ва шу сабабли ҳам мен бошқа жамоа билан шартнома имзолай олмайман. Буни истамайман ҳам. Чунки, биз бошқа жамоа билан келишмагунимизча ёки жамоа раҳбарияти менга руҳсат бермагунича мен “Манчестер Сити” футболчиси ҳисобланаман.

Хатто, шундай вариантлар ҳам борки, агар ҳеч бир клуб мени ўз сафида кўришни истамаса, яна “Манчестер Сити”да қолишим мумкин. Аммо, бу ерда ўйнашни истамайман. Шундай экан, қандай қилиб бўлмасин ўзимга жамоа топишим керак”, - дейди Англия терма жамоаси дарвозабони Goal нашрига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.