Харт Англияда 2-ўринга кўтарилиб олди

15 ноябрь,2017, 08:54 153

Харт Англияда 2-ўринга кўтарилиб олди

“Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт кеча Англия терма жамоаси сафида Бразилияга (0:0) қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Эътиборлиси, 30 ёшли дарвозабон кеча терма жамоа сафида ўзининг 75-учрашувини ўтказди ва бу кўрсатгич борасида Дэвид Симэнга етиб олди.

Маълумот учун, Англия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон бу Питер Шилтон ҳисобланади. У терма жамоа сафида жами 125та ўйинда майдонга тушган.