Харт “Торино”га қайтмайди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби дарвозабони Жо Харт ижара асосида “Торино”да ўйнамоқчи эмас.

“Менга Италия А Сериясида ўтказган мавсумим жуда ёқди. Мен бу ердаги вақтимни жуда яхши ўтказдим. Аммо, бу ерга қайтишни режалаштирмаяпман. Яна бир йил ижарада ўйнаш мени ёшимга тўғри келмайди”, - дейди Англия терма жамоаси дарвозабони ESPN нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Харт якунланган мавсум А Сериянинг 36та учрашувида майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 62та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Ўз навбатида “Торино” Хартнинг трансферини “шаҳарликлар”дан сотиб олиш учун иқтисодий имкониятга эга эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!