Хавьер Маскерано 7 йил деганда “Барселона” учун илк голини урди

27 апрель,2017, 08:17 377

Хавьер Маскерано 7 йил деганда “Барселона” учун илк голини урди

 

Испания чемпионати 34 турида “Барселона” жамоаси ўз майдонида “Осасуна”ни қабул қилиб, 7:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Каталонияликлар ҳимоячиси Хавьер Маскерано учрашувнинг 67-дақиқасида пеналтини муваффақиятли амалга ошириб, “Барселона” учун биринчи марта гол урди. Бу тарихий гол бўлди.

Аргентиналик футболчи каталонияликлар сафидаги илк голини уриш учун узоқ вақт кутди. Бунинг  учун Маскеранога 7 йил ёки 319 ўйин керак бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи 2010 йили “Ливерпуль” клубида “Барселона” жамоасига ўтганди.