Хавьер Маскерано “Барселона” сабаб Аргентинага ёрдам бера олмайди

29 май,2017, 09:13 336

Хавьер Маскерано “Барселона” сабаб Аргентинага ёрдам бера олмайди

 

“Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано “Алавес”га қарши  кечган ва каталонияликларнинг ғалабаси билан (3:1) якунланган Испания Кубоги финал ўйинида жароҳат олди.

Учрашув аввалида 32 ёшли аргентиналик “Алавес” аъзоси Маркос Льоренте билан тўқнашиб, жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмади ва захирага олинди.

Дастлабки текширувлар Маскеранонинг тиззаси шикастланганини кўрсатди ва унинг икланиши учун 6 ҳафта керак бўлишини кўрсатди.

Шу тариқа, тажрибали ҳимоячи Аргентина термасининг Бразилия (9 июнь) ва Сингапурга қарши (13 июнь) ўйинларини ўтказиб юборади.