Хави “Барселона” учун энг муносиб футболчи кимлигини айтди

25 май,2017, 16:20 1016

Хави “Барселона” учун энг муносиб футболчи кимлигини айтди


La Pariesen нашрининг маълум қилишича, “Барселона”нинг собиқ ўйинчиси Хави Эрнандеc каталонияликлар учун ПСЖ аъзоси Адриан Рабиот энг яхши ўйинчи бўлишини билдирди.

Адриан Робиот “Барселона”да яхши ўйнайди ва тез мослаша олади. У ўйинни қандай ташкил этишни, ҳимояланишни, қачон ва қандай ҳужум ташкил этишни яхши билади. Ишончим комилки, у тўп билан ва тўпсиз ўйнай оладиган тайёр яхши ўйинчи”, – дейди Хави. – Ҳозир энг яхши бешта яримҳимоячилар учун сўров ўтказилмоқда. “Барселона” ўз имкониятларидан келиб чиқиб сайлов ўтказади.

Хави шунингдек чемпионлар лигаси финали ҳақида ҳам тўхталиб ўтди: “Бу хатто ҳақиқат бўлиши мумкин, лекин мен “Ювентус”нинг ютишини хоҳлайман. Чунки Буффон ўзининг биринчи чемпион лигасида ғолиб бўлишга лойиқ”.

Шаҳзода Абдуллаева