Хави Гарсия "Зенит" билан шартномасини бекор қилиб, "Бетис" сафига текинга ўтиши мумкин

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Хави Гарсия фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Sevilla ABC нашри тарқатган хабарларга қараганда 30 ёшли испаниялик футболчи питерликлар билан 2019 йилгача тузилган шартномасини бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Таъкидлаш керакки, “Бетис” айни дамда Гарсия учун 4 миллион евро миқдоридаги маошини сақлаган ҳолда 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хави Гарсия “Зенит” таркибига 2014 йил “Манчестер Сити” клубидан 16,8 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!