Хави Гарсия ва Дани Алвес янги ҳафтада "Манчестер Сити" аъзосига айланишади

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хави Мартинес “Манчестер Сити”га ўтишга жуда яқин турибди. BT Sport нашри мухбири Энтони Харриснинг хабар беришича 28 ёшли испаниялик футболчи янги ҳафтада “шаҳарликлар” таркибида тиббий кўрикдан ўтади.

Таъкидлаш керакки, “Ювентус”нинг 34 ёшли ҳимоячиси Дани Алвес ҳам Мартинес билан бир вақтда тиббий кўрикдан ўтиш учун Манчестерга келади.

Эслатиб ўтамиз, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳар иккала футболчи билан яқиндан таниш ҳисобланади. Испаниялик мутахассис Хави Мартинес билан “Бавария”да бирга ишлаган бўлса, Барселона”да  Дани Алвесни шуғиллантирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!