Хави “Насаф”га қарши ўйин қайдномага киритилди

Хабарингиз бор, бугун 13 март куни ОЧЛ-2018 4-тур доирасидаги “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс Доҳадаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:15да старт олади.

Ўйиндан олдин мезбонлар мураббийлар штаби “Насаф”га қарши майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатдан Хави ҳам ўрин олган.

Таркиб билан танининг:

“Ал-Садд”: Саад Ал-Досари, Мешаал Баршам, Ясир Абубакар, Педро Мигуэл, Бағдад Боунежаҳ, Хави, Баҳаа Ал-Литҳи, Хоухи Боалем, Ҳамид Исмаил, Жугурта Ҳамроун, Али Асад, Абдулкарим Ҳассан, Акрам Афиф, Мусаб Хедер, Салем Ал-Ҳажри, Ҳассан Аҳмед, Аҳмед Суҳаил, Ҳассан Ал-Ҳайдос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!