Хави Қатардаги илк совринига Сардор Рашидов жамоасини мағлубиятга учратган ҳолда эришди

Каталониянинг “Барселона” клуби ва Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда эса Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бораётган Хави Эрнандес ўзининг Қатардаги илк совринини қўлга киритди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Анқироғи, 37 ёшли футболчи тўп сураётган “Ал-Садд” мамлакат кубоги финалида ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган “Ал-Жаиш”ни мағлуб этиб, бош совринни эгаллади. Шу тариқа Хави фаолияти давомида ўзининг 29-совринини қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, Хави ушбу совринларнинг 26тасини клублар миқёсида, қолган 3тасини эса Испания терма жамоасида қўлган киритган.

Эслатиб ўтамиз, Хави жамоасида бу мавсум яна бир мусобақада ғолиб чиқиш имконияти мавжуд. Гап шундаки, “Ал-Садд” Қатар амири кубогининг чорак финалига қадар етиб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!