Хави ва “Ал-Садд” навбатдаги совринга эга чиқди

20 май, 09:40 309

Хави ва “Ал-Садд” навбатдаги совринга эга чиқди

“Барселона” хамда Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хави ҳозирда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият  олиб бораётганидан хабарингиз бор. Кеча 37 ёшли футболчининг жамоаси Қатар Амири кубоги финалида “Ал-Райян”га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди.

“Ғалаба – бу жамоамизнинг ҳар бир футболчисининг меҳнатидан, кучайганидан далолат беради. Биз ушбу ғалабадан баҳтиёрмиз. Боиси, “Ал-Райян” Қатарнинг энг кучли жамоаларидан биридир”, - деб испаниялик футболчининг фикрларини келтириб ўтди клуб расмий сайти.

Бундан бир муддат илгари эса “Ал-Садд” Қатар кубогини ҳам қўлга киритган эди. Ўшанда финалда Сардор Рашидовнинг “Ал-Жаиш”и 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. Демак, кечаги ғалаба Хавининг Қатардаги иккинчи соврини бўлди.