Хайнкес "Бавария" йирик трансферларни амалга ошириши лозим деб ҳисоблайди

Мюнхенннинг “Бавария” клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Юпп Хайнкес клуб академияси ва селекция хизматининг ишларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.

“Биз жамоада узоқ муддат юқори савияда ўйнайдиган футболчиларни етиштириб чиқаришимиз лозим. Биз буларни бироз унитиб қўйдик. Асосий таркибда ўйнайдиган сўнгги академия тарбияланувчиси Давид Алабадир. “Бавария” футболчиларнинг ёши ва трансфер суммасидан қатъий назар уларни сотиб олиши лозим. Хаттоки, супер юлдуз бўлса ҳам”, – деб унинг сўзларини келтирди Goal.com сайти.

Маълумот учун, Хайнкес Роберт Левандовскининг сафдан чиққани боис, ёшлар жамоасидан Кваси Окере Вридт(23 ёш) ҳамда Мануэль Винцхаймерларни асосий жамоага жалб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!