Хайнкес Роналдудан чўчимоқда

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган “Реал”га қарши баҳс олдидан мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг имкониятларини юқори баҳолади.

“Роналду – ҳудди Месси каби дунёнинг энг яхши футболчиси. У жаҳон даражасидаги футболчи. Криштиану ўз устига ҳар куни ишлайди ва бу мақтовга сазовор. У аксарият ҳолларда ўйин тақдирини ҳал қилади. Умид қиламанки бизга қарши баҳсларда унга омад кулиб боқмайди”, - дейди Хайнкес.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашув 25 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтса, жавоб баҳси 1 май куни Мадридда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!