Хайнкес бошқарувидаги “Бавария”дан навбатдаги ғалаба

Бугун Германия Бундеслигасида 9-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳозиргина Гамбургдаги “Фолкпаркштадион” стадионида “Гамбург” ҳамда амалдаги чампион – “Бавария” жамоаси ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу қарама-қаршиликда Юпп Хайнкес шогирдлари 52-дақиқада Корентен Толиссо томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонишди.

Германия Бундеслигаси. 9-тур

Гамбург – Бавария 0:1

Гол: 0:1 – 52 Толиссо.

Гамбург – Матения, Пападопулос, Маврай, ван Дронгелен (Ито, 76), Сакаи, Хунт (Холтби, 62), Юнг, Дикмайер, Дуглас Сантос, Хан (Костич, 76), Вуд.

Бавария – Ульрайх, Зюле, Алаба, Рафинья, Хуммельс, Толиссо, Видаль, Хамес (Мюллер, 46; Алькантара, 55), Роббен, Коман, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Хамес (45), Сакаи (73), Толиссо (75).

Четлатиш: Юнг (39).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!