Хайр, Гётце!

 

Саломатлигида қатор муаммолар келиб чиққан истеъдодли футболчи Марио Гётце қийин кунларни бошдан кечирмоқда.

Футбол майдонида ўзини кўрсатолмай қолган футболчи энди соғлиғидаги муаммоларга қарши курашишик ерак. Тиббиёт ходимлари Марионинг футбол ўйнаш имкониятини текшириб чиқди. Унга кўра, айни кучга тўлган футболчининг ўйинини яқин ўртада кўрмаймиз.

Текширувлар Марио Гётце жорий мавсумда умуман майдонга тушмаслигини кўрсатди. Буни “Боруссия” клубининг расмий сайти ҳам тасдиқлади.

Марионинг асосий мақсади соғлиғини тезроқ тиклаб, янги мавсумда сафга қайтишдан иборат бўлиб қолди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!