Хедира фаолиятини якунлангач Бундеслигада ишламоқчи

14 март, 10:05 296

Хедира фаолиятини якунлангач Бундеслигада ишламоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси ва айни дамда "Ювентус"да тўп сураётган Сами Хедира Бундеслигани унута олмаслигини айтиб ўтди. Футболчининг сўзларига кўра у Германияга футболчи сифатида қайтмоқчи эмас.
"Мен келажакда Германияга қайтишим мумкин. Аммо, футболчи бўлиб эмас, балки бошқа бир вазифада", - дейди Германия терма жамоаси аъзоси La Repubblica нашрига.


Маълумот учун, Хедира 2006-2010 йилларда Германиянинг "Штутгарт" клубида тўп сурган. Шундан сўнг у 2015 йилгача "Реал"да ўйнади.