Хедира жамоасини тарк этиши мумкин


“Лейпциг” клуби ярим ҳимоячиси Рани Хедира ёзги трансферлар мавсумида бошқа жамоага ўтиши мумкин. 23 ёшли футболчининг бундай қарорга келишига клуб етарли ўйин амалиёти берилмаётгани сабаб бўлаётир.

Хедира “Штутгарт” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2014 йилдан бери “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

У бу мавсум Германия чемпионатида 10 ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!