Хедира ва Маркизио “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Ювентус” устози Массимилиано Аллегри сўзларига кўра, Клаудио Маркизио ва Сами Хедира “Барселона”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқич ўйинини ўтказиб юборади.

Шунингдек, ҳимоячилар Алекс Сандро ва Жоржо Кьеллини ва ҳужумчи Марио Манжукичнинг майдонгу тушиши сўроқ остида турибди.

Кьеллини умумий гуруҳга якшанба куни қайтиши керак, – дейди Аллегри Football Italia нашрига. – Хедира ва Маркизио аниқ ўйинни ўтказиб юборади. Сандро ва Манжукичнинг тушиши сўроқ остида, Куадрадонинг дисквалификацияси бор. Душанба куни қандай тактикада ўйнашга аниқлик қиритамиз.

“Барселона” – “Ювентус” баҳси 12 сентябрь куни Тошкент вақти билан сота 23.45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!