Хесе Парижга қайтишни истамаяпти

16 май, 18:30 322

Хесе Парижга қайтишни истамаяпти

Испаниянинг “Лас-Пальмас” клубида тўп сураётган ПСЖ ҳужумчиси Хесе Родригес Ла Лигада қолмоқчи эканлигини маълум қилди.

- Эртага нима бўлади, бу менга қоронғу. Мен парижликлар клуби ҳужумчисиман. Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, ҳарқалай кўп нарса ПСЖ га боғлиқ. Аммо менга қолса, лас-пальмасликлар таркибида қолсам яхши бўларди.

Ишончим комилки, кейинг мавсумда янада мазмунлироқ ўйин намойиш этаман. Менга шунчаки омад кулиб боқмаганди. Янги жамоага ёзда ўтиш билан мавсумлар оралиғида кўчиб ўтишнинг катта фарқи бор. Бундан ташқари мен икки ярим ой ўйин амалиётисиз қолдим, – дейди футболчи Canarias En Hora га берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, Хесе жорий мавсумда Примьера доирасида ўтказилган 15 та учашувда майдонга тушиб 3 та гол ва 1 та самарали пас узатишга муваффақ бўлган.