Хесус Навас “Манчестер Сити” билан шартномасини узайтириши мумкин

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби тажрибали ярим ҳимоячи Хесус Навасни ўз сафида олиб қолишни режалаштирмоқда.

Mirror нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” 31 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишган. Бунга асосий сабаб, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Наваснинг сўнгги учрашувларда кўрсатган ўйинларидан қониқиш ҳосл қилган ва шу сабабли уни келгуси мавсумда ҳам ўз жамоасида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчининг “шаҳарликлар” билан тузган шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Айтиш лозимки, Навасдан ташқари Яя Туре, Вилли Кабальеро, Бакари Санья ва Пабло Сабалета каби футболчиларнинг ҳам шартномаси ёзда якунланади. “Манчестер Сити” юқорида номлари тилга олинган футболчиларга янги шартнома таклиф қилмаса, улар ўз-ўзидан эркин агентга айланишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!