Хесус Навас “Севилья” таклифини қабул қилди

 

“Манчестер Сити” жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Хесус Навас “Севилья” клубига ўтишга жуда яқин турибди, деб маълум қилмоқда AS нашри.

Испаниялик футболчи андалусияликларнинг йилига 2 миллион евролик маош таклифини қабул қилди. Томонлар тез орада келишувни имзолайди.

Навас 2003–2013 йиллар давомида “Севилья” шарафини ҳимоя қилган. 10 йил давомида у андалусияликлар сафида 376 ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 83 та голли пасга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, айни вақтда тажрибали ярим ҳимоячи эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!