Хитой. Исмоиловнинг жамоаси голлар шоусида рақибдан устун келди

Шанба оқшомида Хитой Суперлигасида 7-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чанчунь Ятай” клуби сафарда “Гуйчжоу Чжичен” билан куч синашди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда меҳмонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Бугунги ғалабадан сўнг “Чанчунь Ятай” жамғарган очколар сони 8 тага етди ва жамоа 12-ўринга кўтарилиб олди.

Хитой Суперлигаси. 7-тур

“Гуйчжоу Чжичен”  - “Чанчунь Ятай” 2:5.

Манба: SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!