Хитой Кубоги-2017. Хорватия терма жамоасидан омад юз ўгирди


Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳда 2018 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашаётган Хитой терма жамоаси айни кунларда халқаро турнирда иштирок этмоқда.

Хитой Кубоги деб ном олган бу турнирда хитойликлардан ташқари Исландия, Чили ва Хорватия терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Турнирнинг очилиш учрашувида Марчелло Липпи томонидан бутунлай янгиланган Хитой вакиллари Исландия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва Финбоннасон ва Сигурдарсонларнинг урган голлари эвазига 0 2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бироз аввал Чили ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди. Ўйиннинг асосий вақти 1 1 ҳисобида якунига етди ва ўйин ғолиби пеналтилар сериясида аниқланди. «Футбол лотереяси»да эса чилиликлар зафар қучишди.

Чили - Хорватия 1 - 1 (пен. 4-1)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!