Хитой чемпионатида ўйнаётган футболчи ҳаётдан кўз юмди

5 июнь,2017, 21:13 545

Хитой чемпионатида ўйнаётган футболчи ҳаётдан кўз юмди

 

Хитойнинг “Бэйцзин Энтерпрайз Груп” жамоаси ярим ҳимоячиси Шейк Тиоте жамоанинг бугунги машғулотлари вақтида  ерга қулади дея хабар бермоқда Тransfermarkt China.

30 ёшли футболчи шифохонага олиб борилган ва афсуски унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади дея воқеага изоҳ бериб ўтди Chnhubei.com сайти.

Маълумот учун, Тиоте фаолияти давомида “Ньюкасл”, “Твенте”, “Рода” ва “Андерлехт” жамоалари тўп сурган.

Жумладан, у билан “Ньюкасл”да бирга тўп сурган Демба Ба ҳам Тиотенинг ўлимини тасдиқлади ва ҳамдардлик билдириб твиттерда пост қолдирди.