Хитой клуби “Кёльн” форварди учун 40 миллион евро таклиф қилмоқда

Хитой клубларидан бири Германиянинг “Кёльн” жамоаси форварди Антони Модест учун 40 миллион евро таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Kicker нашри хабар берди.

Бундай ажойиб таклифдан сўнг ҳам “Кёльн” раҳбарияти ўз футболчисини сотишга шошилмаяпти. Жамоа мутасаддилари биринчи навбатда мавсумни ижобий натижалар билан якунлаш ҳақида ўйлашмоқда. Айтиш керакки, “Кёльн” айни дамда Бундеслигада 7-поғонани эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Модест бу мавсум 21та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!